Линклар

Ўзбекистон ҳукумати давлат ташкилотлари зиммасига ўз вебсайтларининг мобил версиясини ишлаб чиқиш вазифасини юклади.

Ҳукумат қарорида сайтларда жисмоний имконияти чекланган одамлар учун қулайликлар яратиш ҳамда онлайн-сўров, блог ва форум каби жамоатчилик фикрини ўрганиш воситаларини жорий этиш лозимлиги ҳам қайд этилган.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 10 миллиондан зиёд одам Интернетдан фойдаланади. Уларнинг ярмидан кўпроғи Интернет тармоғига мобил телефон орқали кириши айтилади.
XS
SM
MD
LG