Линклар

Жаҳон давлатлари мулозимлари ва дипломатлари бугун Исроилда, мамлакат собиқ бош вазири Ариэль Шароннинг дафн маросимида иштирок этиш учун йиғилмоқда.

11 январь куни вафот этган Шарон ўзининг оилавий мулки “Хават-Шикмим” ҳудудида, турмуш ўртоғининг қабри ёнида дафн этилади.

Шаронлар оиласига тегишли ер Ғазо минтақасига яқин ҳудудда, саҳрода жойлашган. Исроил армиясининг собиқ генерали, Исроил олиб борган 4 уруш иштирокчиси Аоиэль Шарон ҳарбий таомиллар билан дафн этилади.

Шароннинг жасади билан якшанба куни Қуддусда, Исроил парламенти – Кнессетда видолашдилар.

Дунё давлатлари лидерларидан Шароннинг вафоти муносабати билан таъзияномалар келаётгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG