Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси Президенти 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқ-тартибот органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари гуруҳини орден ва медаллар билан мукофотлади.

10 январь куни имзоланган фармонга биноан тилга олинган идораларнинг 117 ходими мамлакат “мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун” мукофотланган.

Собиқ Совет армиясининг Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмалари 1992 йил 14 январдан республика юрисдикциясига ўтказилган эди ва бу кун Ўзбекистон Республикасининг Президенти 1993 йил 29 декабрда имзолаган қонунга биноан Ватан ҳимоячилари куни, деб белгилаб қўйилган.
XS
SM
MD
LG