Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:20

Суриянинг Хомс шаҳрида 19 киши ҳалок бўлди


Суриянинг Хомс шаҳрида минометдан очилган ўтдан камида 19 киши нобуд бўлди.
Бу маълумотни бугун давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги ҳамда суриялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг Буюк Британияда жойлашган маркази тарқатди.

SANA га кўра, якшанба куни кечқурун Хомс шаҳрининг ҳукумат кучлари назорати остидаги икки мавзеси ўққа тутилган.

Ҳужум учун масъулиятни расмий Дамашқ “террорчилар” зиммасига юклади. Башар Асад режимига қарши курашаётган исёнчиларни Дамашқ “террорчи”, деб атаб келади.

2011 йил мартида Сурияда бошланган фуқаролар тўқнашуви давомида шу кунгача 120 минг нафардан ортиқ одам нобуд бўлган.

Жорий ойнинг иккинчи ярмида Женевада Суриядаги вазиятни изга солишга қаратилган халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган. Бир қатор давлатлар, шу жумладан АҚШ анжуманда Сурия мухолифатининг асосий кучлари иштирок этишини истамоқда.
XS
SM
MD
LG