Линклар

Чеченистон раҳбари бугун туғиладиган муҳаммадларга 1000$дан беради


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 2014 йилнинг 13 январида туғилган фарзандига пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг ёки унинг оиласи аъзоларининг ёхуд 10 асҳобидан бирининг исмини берган оилага 1000 доллардан мукофот ваъда қилди, деб хабар қилди ИТАР- ТАСС.

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг таваллуд куни бу йил 13 январга ўтар тунда нишонланди. Бу кун исломий тақвим бўйича учинчи ойнинг 12 кунига тўғри келади.

Пайғамбарнинг таваллуд куни муносабати билан Чеченистон бўйлаб мискинлар ва муҳтожларга 60 минг қопдан ортиқ ун, гурунч ва шакар тарқатилгани хабар қилинди.

Чеченистон Россиянинг туғилиш кўрсаткичи энг баланд минтақасидир.
XS
SM
MD
LG