Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:46

Ариэль Шарон дафн этилди


Бугун Исроил бош вазири Ариэль Шарон ўзининг оилавий мулки “Хават-Шикмим” ҳудудида, турмуш ўртоғининг қабри ёнида дафн этилди.

Шаронлар оиласига тегишли ер Ғазо минтақасига яқин ҳудудда, саҳрода жойлашган. Исроил армиясининг собиқ генерали, Исроил олиб борган 4 уруш иштирокчиси Ариэль Шарон ҳарбий таомиллар билан дафн этилди.

11 январь куни вафот этган Шарон билан видолашиш учун жаҳон давлатлари мулозимлари ва дипломатлари бугун Исроилда йиғилди.

Дафн маросимидан арафасида ўтказилган видолашув маросимида қатнашган АҚШ вице-президенти Жо Байден Шарон учун "Исроил давлати мавжудлиги ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи йўлчи юлдуз бўлди", деди.

Ариэль Шарон сўнгги 8 йил давомида кома ҳолатида бўлди. 2006 йили у инсультга чалинган ва шудан сўнг сунъий нафас олишга ўтказилган эди.

Шарон 2001 йилдан 2006 йилгача Исроил бош вазири лавозимида хизмат қилган.
XS
SM
MD
LG