Линклар

logo-print
Ўзбекистондаги саноат корхоналари 2014 йили маҳсулот таннархини 14 фоизга ёки 940 миллиард сўмга қисқартириши керак. Бу вазифа Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган қарорда белгилаб қўйилгани тўғрисида Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Ҳужжатда, белгилаб қўйилишича, энергия ресурсларини тежаш ҳисобига 1,22 фоиз, технологик йўқотишлар ҳисобига 1,5 фоиз, ресурслар ва хом ашёлар сарфи ва харидни оптималлаштириш ҳисобига 2,6 фоиз ва бошқа ҳаражатларни қисқартириш ҳисобига 5,1 фоизга таннархни камайтириш лозим.

Ҳукумат қарорида конкрет корхоналарда ишлаб чиқариш таннархи неча фоизга қисқартирилиши ҳам белгилаб берилган. Масалан, “Ўзбекнефтьгаз” Миллий холдинг компаниясида 14,7 фоизга, “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компаниясида 14,5 фоизга қисқартирилиши лозим.

Қарорга биноан иқтисод қилинган маблағ корхоналар ихтиёрида қолади.
XS
SM
MD
LG