Линклар

АҚШ ва Россия дипломатлари Сурияда ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилдилар


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч).

АҚШ ва Россия дипломатлари кейинги ҳафта Швейцарияда бўлиб ўтадиган тинчлик музокаралари олдидан Сурияда ўт очишни тўхтатиш имкониятини муҳокама қилдилар.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан душанба куни Парижда ўтказилган музокаралардан кейин сўзлаган АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўт очишни тўхтатиш чекланган ҳудудда, эҳтимолки, Ҳалабда ташкил этилиши мумкинлигини билдирди.

Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим таклифини илгари сураётган АҚШ ва Россия вакиллари Сурияда ўзаро урушаётган томонлар орасида асир алмашинуви ҳамда оловли минтақаларда гуманитар йўлаклар очилишига ҳам умид билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG