Линклар

Петербургда пул ундириш мақсадида ўзбекистонлик аёл ўғирланди


Ўтган шанба Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида уч номаълум шахс пул ундириш мақсадида 31 ёшли ўзбекистонлик аёлни ўғирлаб кетган.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича Бош тергов бошқармаси матбуот хизмати маълум қилади.

Ҳодисадан кейин ўғрилар аёл озод этилиши учун унинг эридан 100 минг рубль (3 минг АҚШ долларидан кўпроқ) миқдорида пул талаб қилганлар.

Якшанбага ўтар кечаси аёлнинг эридан келишилган суммани олган ўғрилар уни Ярослав Гашек кўчасидаги 7-уй олдида қолдириб, кўздан ғойиб бўлишган.

Ҳодиса бўйича жиноят иши очилганини билдирган тергов бошқармаси ҳозир жиноятчилар шахсини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилаётганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG