Линклар

logo-print

Тошкентда аҳоли омонатини ўзлаштиришда айбланган банк ходими ҳибс этилди


Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Миллий Банкнинг Сирғали филиали бошқарувчиси муовини Шерзод Йўлдошевни ҳибсга олганлар. У банк омонатчиларига тегишли 500 миллион сўм маблағни ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

Филиалнинг яна бир неча менежери ишга лоқайдлик билан ёндошганликда айбланмоқда, дея хабар қилади Фарғонаньюс ахборот агентлиги ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда.

Агентликка кўра, бу Ўзбекистон банклари ходимлари учун ҳибс ва жиноят иши очилиши билан тугаган илк қаллоблик ҳодисаси эмас.

Жумладан, 2012 йил ёзида “Халқ Банк”нинг Сурхондарё филиалида икки миллиард сўмдан кўпроқ пул ўзлаштирилгани аниқланган. Ундан аввал эса “Агробанк”нинг Чилонзор ва Бектемир филиалларида ишловчи раҳбар ва ходимлар қарийб 150 миллион АҚШ долларига тенг келадиган маблағни ўзлаштириб олганлар. Бу ҳодисадан кейин “Агробанк”нинг мазкур филиаллари ёпилган эди.
XS
SM
MD
LG