Линклар

Мисрда янги конституция бўйича референдум ўтказилмоқда


Қоҳира шаҳридаги портлаш содир этилган суд биноси, 2014 йил 14 январь.

Қоҳира шаҳридаги портлаш содир этилган суд биноси, 2014 йил 14 январь.

Мисрда мамлакат янги конституцияси бўйича икки кунлик референдум ўтказилмоқда.

Бу олти ой аввал исломий қарашдаги президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан бери умумхалқ муҳокамасига қўйилган биринчи масаладир.

Янги конституция асосан дунёвий қарашдаги аъзолардан иборат комиссия томонидан ишлаб чиқилган бўлиб 2012 йилда мунозарали тарзда қабул қилинган конституциянинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Янги конституция тарафдорларига ўкра, асосий қонунда шахсий ва диний эркинликлар ҳамда аёллар тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган.

Танқидчилар эса янги конституцияда ҳарбийларга махсус имтиёзлар берилганини таъкидламоқда.

Сайлов участкалари очилишидан олдин Қоҳира шаҳридаги суд биноси ташқарисида бомба портлади.

Полиция маълумотига кўра, ҳужум оқибатида ҳеч кимга зиён етмаган.
XS
SM
MD
LG