Линклар

Президент Барак Обама АҚШ қонунчиларидан Эрон билан дипломатик муносабатлар ривожланиши йўлида Теҳронга яна бир имкон беришни сўради.

Ўтган ҳафтада Теҳрон раҳбарлари билан юқори даражада тўйинтирилган уран заҳираларини йўқ қилиш ва бундан фойдаланилган инфратузилма айрим объектларини демонтаж қилиш тўғрисидаги келишувга эришилди. Бу келишув 20 январдан бошлаб кучга киради.

Вашингтонда қилган чиқишида Обама Эрон раҳбарлари билан эришилган бу қисқа муддатли келишувни "имкониятлар эшиги" деб баҳолади.

Аммо, Ғарб давлатлари ва Эрон ўртасидаги музокараларда илгари силжишга эришилганига қарамай, АҚШ қонунчилари Теҳронга нисбатан санкцияларни кучайтиришни сўрамоқда.

Бу чақириққа жавобан баёнот берган АҚШ президенти, агар Теҳрон олти ойлик шартнома шартларини бажармаса, унга қарши кучайтирилган санкциялар қўлланишини айтди.

Айни пайтда Теҳрон раҳбарлари ҳам янги санкциялар қўлланган тақдирда муваққат шартнома шартларини бажармаслигидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG