Линклар

logo-print

Озодликка чиққан Pussy Riot қизлари аёллар қамоқхонасига борди


Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова (ўнгда) ва Мария Алёхина.

Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова (ўнгда) ва Мария Алёхина.

Россия президенти авфи билан яқинда қамоқдан чиқарилган Pussy Riot панк гуруҳи икки аъзоси - Надежда Толоконникова ва Мария Алёхиналар Нижний Новгород шаҳридаги аёллар қамоқхонасига борди.

Россия қамоқхоналаридаги маҳбуслар ҳуқуқини ҳимоя қилиш акцияси доирасида панк гуруҳи аъзолари борган бу қамоқхонада Мария Алёхина жазо ўтаган.

Собиқ маҳбуслар бу қамоқхонада аёллар сақланаётган шарт-шароит бўйича тушган аризалар асосида бир неча маҳбус билан учрашиш ниятини билдирган.

Pussy Riot панк гуруҳининг икки аъзоси 2012 йилдаги суд қарори билан безориликда айбланиб, 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Улар президент Путин авфи билан декабрь ойи охирида қамоқ жазоси муддати тугашидан уч ой олдин озод қилинди.

Озод этилгач, бу фаоллар Россиядаги қамоқхоналарда сақланаётган маҳбуслар ҳуқуқи учун курашиш ниятини билдирди. Шу мақсад йўлида аёллар қамоқхонасига борган фаолларни бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар кузатиб борди.
XS
SM
MD
LG