Линклар

logo-print

Муҳожир аёл ёстиқдошини пичоқлаганликда гумон қилинмоқда


Bloody knife, collage

Bloody knife, collage

Петербургда маст ҳолатда бўлган эрини пичоқлаб ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш очилди. Терговчилар аёл ўзини-ўзи ҳимоялаганини айтишмоқда.


2014 йилнинг 14 январга ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг Московский проспекти бўйича жойлашган уйлардан бирида содир этилган қотилликда гумон қилиниб 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибс этилди.

Дастлабки тергов натижаларини Озодликка Санкт-Петербург Бош тергов қўмитаси ахборот бўлими бошлиғи Сергей Капитонов очиқлаб берди.

- Бу аёл Ўзбекистон фуқароси Марҳабо Аҳмаджонова. Унинг шахсига оид маълумотлар, исм-фамилияси ҳам ҳозирча унинг сўзларидан маълум бўлган дастлабки маълумотлардир. Ҳозирча ҳибс этилди ва унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105-моддаси “Қотиллик” асосида жиноий иш қўзғатилиши кутилмоқда. Ҳозирча уларда фарзанд бор-йўқлигини билмадим, аммо фарзандлари бўлган тақдирда ҳам улар қаровсиз қолмайди, - дея ишонтирди Сергей Капитовнов.

Тергов қўмитаси вакили бу аёлнинг исми-фамилияси бошқача бўлиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан ҳоли қилмади.

Сергей Капитоновнинг сўзларига кўра, 14 январга ўтар кечаси шаҳарнинг Московский проспектидаги ижарада турган уйига маст ҳолда келган жабрланувчи хотини Аҳмаджонова Марҳабо билан жанжал кўтарган ва дўппосламоқчи бўлган.

Аҳмаджонова ўзини ҳимоя қилиш мақсадида эрининг кўкрагига пичоқ солган ва эр ҳодиса жойида жон таслим қилган.

Кейинчалик Марҳабо шубҳани ўзидан узоқлаштириш мақсадида терговни чалғитишга уриниб кўргани - терговчиларга эри кўрсатилган жароҳат билан уйга келгани тўғрисида кўрсатма бергани айтилди.

“Аммо, полиция ходимларига бу жиноятни у содир этганини исботлашда бирор қийинчилик туғилмади ва йиғилган исбот-далиллар асосида Аҳмаджонова қотилликни ўз бўйнига олди”, дея аниқлаштирди Сергей Капитонов.

- Кейинчалик улар шунчаки бирга яшаб келишгани аниқланди. Улар бу квартирада бир хонани ижарага олиб яшашган. Бошқа хонада яна бир неча ўзбек яшаган. У ерда олдин ҳам жанжал-тўполонлар бўлиб турган экан. Уларнинг Петербургда нима иш билан шуғулланганини билмайман: биласизку, улар ҳеч қандай қайдсиз яшайди бу ерда, - деди Санкт-Петербург Бош тергов қўмитаси ахборот бўлими бошлиғи Сергей Капитонов Озодлик билан суҳбатда.

Ҳозир Марҳабо Аҳмаджонова маҳаллий суд қарори асосида ҳибсда сақланмоқда. Унга нисбатан қотиллик айби билан жиноят иши очилган, тергов ишлари бормоқда.
XS
SM
MD
LG