Линклар

logo-print

Америкалик журналист Дэвид Сэттер Россия қонунини бузишда айбланди


Russia - American journalist, writer David Satter, September 20, 2013.

Russia - American journalist, writer David Satter, September 20, 2013.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги америкалик журналист ва ёзувчи Дэвид Сэттер мамлакатга кириш тартибини "қўпол равишда бузган"и ҳақида баёнот тарқатди.

2013 йилнинг сентябрь ойидан буён Москвада яшаб, ишлаб келаётган Озод Европа/Озодлик радиоси шарҳловчиси, журналист ва ёзувчи Дэвид Сэттерга Россияга қайтиш учун виза берилмади.

Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда айтилишича, Сэттер Россия ҳудудида рухсат берилганидан ортиқ муддат ноқонуний яшаган ва шу боис, мамлакатга кириш ҳуқуқидан 5 йилга маҳрум қилинган.

Бироқ, ёзувчининг қўлига декабр ойида берилган расмий маълумотномада унга янги виза берилиши маълум қилинган ва Ташқи ишлар вазирлигидан йўлланган билдиришнома рақами ҳам тақдим қилинган эди.

Сал кейинроқ журналист Россиянинг Киевдаги элчихонаси расмийлари унинг Россияда бўлишини "ҳоҳлашмаётгани"га ишорат берганини айтган.

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Кевин Клоуз душанба куни тарқатган баёнотида бу вазиятдан АҚШ нинг Москвадаги элчихонаси хабардор қилингани ва расмий дипломатик норозилик билдирилгани айтилди.
XS
SM
MD
LG