Линклар

logo-print

Тафтиш қилинаётган "Даракчи" газетаси ходимлари таътили узайтирилди


2013 йилнинг 11 декабрида ёпилган “Даракчи” газетаси фаолияти билан боғлиқ тафтиш яна бир ойга узайтирилди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган "Даракчи" ходимларидан бирига кўра, 11 январь куни газета таҳририятида бўлиб ўтган мажлисда шундай маълум қилинган.

Газетанинг Тошкентдаги “Даракчи” ижодий уйи” масъулияти чекланган жамиятида ўтган йилнинг 27 ноябрида молиявий текширишлар бошланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат Солиқ қўмитаси ва бошқа мутасадди орган ходимларидан иборат гуруҳ “Даракчи” ижодий уйи” ва унга қарашли бир неча газета таҳририятининг 2000-2013 йиллардаги молиявий фаолиятини тафтиш қилмоқда.

Тафтиш бошланганидан икки ҳафта ўтиб, "Даракчи" газетаси ва сайти ёпилди. Ижод уйининг 500 га яқин ходими ўз ҳисобидан 2 ойлик таътилга чиқарилди.

Сўнгги хабарга кўра, бу таътил айни тартибда яна бир ойга узайтирилган.
XS
SM
MD
LG