Линклар

Муслумонлар биродарлиги янги конституцияга оид референдумни бойкот қилди


Генерал Абдул Фотиҳ ал-Сисий сайлов участкасида.

Генерал Абдул Фотиҳ ал-Сисий сайлов участкасида.

Мисрда мамлакат янги конституцияси бўйича ўтказилаётган икки кунлик референдумда Мусулмонлар биродарлиги ташкилоти иштирок этмаяпти.

Бугун мисрликлар мамлакат янги конституцияси бўйича бошланган икки кунлик референдумда овоз бермоқдалар.

Олти ой аввал исломий қарашдаги президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин илк бор ўтказилаётган референдум полициянинг кучайтирилган назорати остида ўтмоқда.

Янги конституция асосан дунёвий қарашдаги аъзолардан иборат комиссия томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2012 йилда мунозарали тарзда қабул қилинган конституциянинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Янги конституция тарафдорларига кўра, асосий қонунда шахсий ва диний эркинликлар ҳамда аёллар тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган. Танқидчилар эса янги конституцияда ҳарбийларга махсус имтиёзлар берилганини таъкидламоқда.

Сайлов участкалари очилишидан олдин Қоҳира шаҳридаги суд биноси ташқарисида бомба портлади. Полиция маълумотига кўра, ҳужум оқибатида ҳеч кимга зиён етмаган.

Референдум чоғида хавфсизликни таъминлаш учун 360 минг полициячи сафарбар қилингани айтилди.
XS
SM
MD
LG