Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:12

OzodNazar: Зонада “диний”лар билан сўрашиш ҳам тақиқланган!


Неъматжон Сиддиқов
Неъматжон Сиддиқов
Янги йил арафасида қамоқ жазосидан озод қилинган фарғоналик фаол Неъматжон Сиддиқов ўзи сақланган жазони ўташ муассасалари ва вақтинчалик тергов изоляторларида тутқунларнинг ўта оғир шароитда сақланиши, қўлга олинганларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда поймол қилинишини айтмоқда. 69 яшар фаол OzodNazar эшиттиришининг навбатдаги қаҳрамони бўлди.


“Қўқондаги вақтинча сақлаш изолятори Худоёрхон қурдирган отхонада жойлашган. Битта от сиғадиган жойда 10 тагача одам ётади”.

“Зонада ҳожатхонага киргач, тозаланиб чиқиш имконсиз. Сув олиб кириш мутлақо тақиқланган. Баклашкада сув опкирсангиз, намоз ўқир экансан, деб хит қилади”.


Бу гаплар фарғоналик фаол Неъматжон Сиддиқовнинг Ўзбекистон жазони ўташ муассасаларига ташлаган OzodNazarида айтган гапларидан иккитасигина холос.

Ўтган йилнинг май ойида Фарғона суди томонидан олти йилга озодликдан маҳрум этилган ва амнистия туфайли Янги йил арафасида қамоқдан чиққан 69 яшар Неъматжон Сиддиқов жиззахлик 75 яшар фаол Набижон Жўрабоевнинг OzodNazarида бошланган мавзу – Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вазият мавзуини давом эттиради.

Неъматжон Сиддиқовнинг айтганларидан яна бир парча:

“Зонада маҳбуслар ғишт қуяди, пиширади, ташийди, юклайди. Бир ойга 10 минг, 15 минг, 19 минг сўм ойлик беради. Униям ярмини газетага обуна учун ушлаб қолади”.

Ўзбекистон қамоқхоналарига Неъматжон Сиддиқовнинг OzodNazarи билан қуйида тўлиқ танишишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG