Линклар

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Женевада Теҳрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувларни ўз мамлакатининг ғалабаси сифатида тақдим этди.

14 январь куни Эроннинг Хузистон вилоятида чиқиш қилган Руҳоний, мазкур келишув буюк давлатлар Эрон талаблари олдида “капитуляция” бўлганини англатишини айтди.

“Женевада эришилган келишимлар Эроннинг атомга эгалик қилиш ҳуқуқининг тан олиниши ва Эрон халқига қарши қатъий санкцияларнинг мағлубиятини англатади”, деди Руҳоний.

Ноябрда Женевада эришилган келишув шартларига кўра, Эрон АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан жорий этилган санкцияларнинг юмшатилиши эвазига уранни бойитишни чеклашга розилик билдирган.
XS
SM
MD
LG