Линклар

Ставрополда контртеррор амалиёти давом этмоқда


Россиянинг Ставропол ўлкасининг икки туманида 8 январда олти жасад топилган 4 автомашина олида тўртта портловчи мослама борлиги аниқланди.

Мосламаларнинг учтаси зарарсизлантирилган, 200 грамм тротил кучига эга бўлган мосламалардан бири ўша куниёқ портлаган эди. Портлашда ҳеч ким жабрланмаган.

Бу ҳақда сешанба куни ўлка Тергов қўмитаси расмийси Юрий Ляшенко маълум қилди.

Ставрополнинг Предгорний ва Киров туманларида ўлдирилган олти эркак жасади топилганидан сўнг ўлкада контртеррор амалиёти эълон қилинган эди. Ҳозирча мазкур амалиёт пайтида қўлга олинганлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG