Линклар

logo-print

Чехияда заҳарли спиртли ичимлик иши бўйича 31 одамга айблов билдирилди


Чехияда икки йил олдин фуқароларнинг метил спирти билан оммавий тарзда заҳарланиши юзасидан қўлга олинган шахсларга айблов билдирилди.

Мазкур иш юзасидан 31 одам судланади. Уларнинг 7 нафари ўта оғир жиноятларда айбланмоқда ва 20 йилгача қамоққа ҳукм қилинишлари мумкин.Суд жараёни баҳорда бошланиши кутилмоқда.

2012 йилнинг иккинчи ярмида Чехияда заҳарли метанол моддаси қўшилган қалбаки спиртли ичимликлар пайдо бўлган эди. Бу спиртли ичимликлардан заҳарланиш оқибатида 38 одам вафот этган, 50 одам жиддий жабрланган, жумладан, кўпчилик кўр бўлиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG