Линклар

Бугун Қирғизистоннинг жанубий пойтахти Ўшда шаҳар мэри сайланади. Сайлов муносабати билан Ўшда милиция кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди.

Ўш шаҳар мэрлиги учун Мелис Мирзақматов ва Айтмамат Кадирбаев номзоди кўрсатилган. Сайлов арафасида Ўш шаҳар кенгашидаги ўзбек депутатларини қўрқитиш ҳаракати бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мелис Мирзакматов 2010 йилги Ўш қирғини пайтда шаҳар мэри лавозимида ишлаган. Қирғизистон ҳукумати уч йил давомида уни лавозимидан бўшатишга бир неча маротаба уринган, лекин бу уринишлар натижа бермаган эди.
Ўтган йилнинг 5 декабрида Мелис Мирзакматов Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан олинган.

Милиция вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган эҳтимолий уринишларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG