Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазири Дамашққа ташриф буюрди


Эрон ТИ вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

Эрон ТИ вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Сурия Президенти Башар Ал-Ассад билан учрашиш учун Дамашққа борди.

Зарифнинг ташрифи Сурияда икки йилдан бери давом этаётган уруш ҳаракатларига чек қўйиш учун 22 январь куни Женева шаҳрида тинчлик музокаралари бошланиши арафасида амалга ошмоқда.

Эрон Сурия режимининг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.

Россия Женева музокараларида Эрон ҳам иштирок этишини хоҳламоқда.

Бироқ АҚШ агар Эрон Суриядаги ўтиш даври ҳукуматига Ал-Ассад ёки унинг яқин иттифоқчилари киритилмаслиги ҳақида аввал эришилган келишувга рози бўлса, Женева сўзлашувларида Теҳрон вакиллари қатнашиши мумкинлигини айтган.
XS
SM
MD
LG