Линклар

Қирғизистон полицияси Ўш шаҳар мэри лавозими учун ўтказилган сайловда собиқ мэр Мелис Мирзақматов мағлубиятга учраганидан норози бўлган намойишчилар вилоят ҳокимияти биносига бостириб киришининг олдини олди.

Озодлик мухбирига кўра, 15 январь куни шаҳар кенгаши аъзолари 25 га 19 та қарши овоз билан президент тарафдори бўлган Айтмамат Кадирбаевни Ўш мэри этиб сайлади.

Мирзақматов овоз бериш натижалари сохталаштирилганини иддао қилди.

Сайлов арафасида Ўш шаҳар кенгашидаги ўзбек депутатларини қўрқитиш ҳаракати бўлгани хабар қилинган эди.

Мелис Мирзакматов 2010 йилги Ўш қирғини пайтда шаҳар мэри лавозимида ишлаган. Қирғизистон ҳукумати уч йил давомида уни лавозимидан бўшатишга бир неча маротаба уринган, лекин бу уринишлар натижа бермаган эди.

Ўтган йилнинг 5 декабрида Мелис Мирзакматов Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан олинган.

15 январь куни Бишкекда ҳам шаҳар мэри лавозими учун сайлов ўтказилди. Мазкур сайловда Кубанчбек Кулматов Бишкек мэри этиб сайланди.
XS
SM
MD
LG