Линклар

Ироқ пойтахти Бағдод ва шаҳар атрофида амалга оширилган ҳужумларда камида 46 одам нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

15 январь куни Буҳриз қишлоғида тобутга яширилган бомба портлагани оқибатида камида 16 одам ўлди.

Портлаш икки кун олдин ҳалок бўлган сунний мазҳабидаги ҳукумат тарафдори бўлган икки жангчини дафн қилиш маросимида рўй берган.

Бағдоднинг шиалар яшайдиган турли мавзеларида кетма-кет содир бўлган камида еттита портлаш оқибатида 23 одам нобуд бўлди.

Ал-Қоидага алоқадор жанггари гуруҳлар Рамади ва Фаллужа шаҳарларини ўз назоратига олганидан бери Ироқда зўравонликлар авж олди.
XS
SM
MD
LG