Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:37

Равшан Эрматов жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилади


Равшан Эрматов.
Равшан Эрматов.
Халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФА ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2014 йил Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионати ўйинларида иштирок этишини маъқуллади.

14 январь куни Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда ФИФА нинг Ҳакамлар қўмитаси жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган 43 мамлакат вакилларидан иборат 25 та ҳакамлар бригадаси ва уларга ёрдам берадиган саккизта жуфтлик бригадалар рўйхатини тасдиқлади.

Бразилиядаги жаҳон чемпионатида МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларидан фақат Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси иштирок этади.

Равшан Эрматов ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров билан бирга жаҳон, Осиё, Олимпиада ва бошқа халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилиб келмоқда.

2011 йилда ФИФА Равшан Эрматовни “йилнинг энг яхши ҳаками” деб эълон қилган.

Эрматов Осиё Футбол конфедерацияси томонида тўрт марта “энг яхши ҳакам” деб элон қилинган ягона ҳакамдир.
XS
SM
MD
LG