Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:42

Польша Афғонистондан қўшинларини тезроқ олиб чиқмоқчи


Афғонистоннинг Ғазни вилоятидаги Польша ҳарбийлари.
Афғонистоннинг Ғазни вилоятидаги Польша ҳарбийлари.
Польша Мудофаа вазири Томаш Семоняк Афғонистондаги поляк қўшинлари режада белгиланганидан олдинроқ олиб чиқилишини маълум қилди.

Семоняк май ойига қадар Афғонистондаги Польша ҳарбий контингенти 500 кишига камайтирилишини айтди.

Ундан аввал Польша жорий йил охиригача Афғонистондан бир минг аскар олиб чиқилиши режаланганини билдирган эди.

Ҳозир Афғонистонда Польшанинг 1600 нафар аскари халқаро коалиция кучлари таркибида хизмат қилмоқда.

Поляк ҳарбийлари асосоан Афғонистоннинг Ғазни вилоятидаги базаларга жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG