Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:37

Террорчиликка қарши янги қонун лойиҳалари Дума муҳокамасига қўйилди



Россия Давлат Думаси депутатлари ихтиëрига тақдим этилган бу лойиҳаларда махсус хизматларга янада кўпроқ ваколат бериш¸ шунингдек Интернет орқали қилинадиган молиявий тўловлар ҳажмини камайтириш кўзда тутилади.

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат амалдорлари билан бирга Дума фракциялари аъзолари Ирина Яровая, Андрей Луговой, Олег Денисенко, Игорь Лебедев, Леонид Левин ва Шамсаил Саралиевларнинг ҳам иштирок этгани хабар қилинди.

Волгограддаги портлашлардан кейин ишлаб чиқилган бу ҳужжатлар уч асосий қисмдан иборат. Жумладан, лойиҳалардан бирида ФСБ ваколатларини кенгайтириш, хусусан махсус хизмат ходимларига фуқаролар ёки улар транспорт воситаларини тинтув қилишга рухсат бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, террорчиликка оид айрим моддалар бўйича умрбод қамоқ жазосини қўллаш, Интернет устидан назоратни кучайтириш ва Интернет тўловлар бўйича пул ўтказмалари ҳажмини қисқартириш бу қонун лойиҳаларида депутатлар муҳокамасига қўйилди.

Янги қоидаларда 100 минг рублдан ошган электрон пул ўтказмаси устидан мажбурий назорат ўрнатилиши айтилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай ташаббус оқибатларидан огоҳлантирар экан, пул ўтказмалари ҳамжларининг қисқариши хайрия жамғармалари ва ташкилотларига тушаётган ёрдам маблағларининг кескин камайишига олиб келади, демоқда.

Ҳуқуқшунослар эса таклиф этилаётган қонунга ўзгартишлар янгилик эмаслиги¸ айни тартиблар Совет Иттифоқи қонунчилигида мавжуд эканини эслатмоқда.
XS
SM
MD
LG