Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:44

Миср янги конституцияси бўйича референдумда овоз бериш давом этмоқда


Мисрликлар мамлакат янги конституцияси бўйича референдумда иккинчи кун овоз бермоқда.

Дунёвий қарашдаги 50 кишилик комиссия томонидан ишлаб чиқилган янги конституция исломий қарашдаги президент Муҳаммад Мурсий 2013 йил июль ойида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилишидан олдин қабул қилинган конституциянинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Мурсий тарафдори бўлган Исломий партиялар референдумга бойкот эълон қилган.

Мисрнинг муваққат ҳукумати референдум пайтида хавфсизликни таъминлаш ишларига 360 мингдан ортиқ хавфсизлик ходимини жалб қилди.

Референдум натижалари қачон эълон қилиши ҳозирча маълум қилинмади.
XS
SM
MD
LG