Линклар

Сарлавҳага чиқарилган савол жавобини, албатта, лағмонпаздан сўраш керак. Лекин Ўзбекистон шароитида лағмон таннархининг қанча бўлиши кераклигини лағмонпазга ҳукумат уқтиради.

Маҳсулот таннархига (албатта, лағмоннинг эмас) оид янгилик ўтган ҳафтада пайдо бўлди.

Вазирлар Маҳкамаси 8 январь куни “Саноат ишлаб чиқариши сарф-ҳаражатларини ва маҳсулот таннархини қисқартиришнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди ва бу ҳужжат мазмуни OzodNazarнинг ўзбекистонлик янги эксперти, иқтисодчи Ғолиббек Холназаров билан ўтказилган суҳбатда таҳлил қилинди.


Суҳбатдан парча:



АҚШнинг халқаро сиёсатни ўрганувчи Heritage Foundation (“Мерос” жамғармаси) стратегик тадқиқотлар институти 14 январда эълон қилган янги Иқтисодий эркинлик кўрсаткичида Ўзбекистон жаҳоннинг 178 мамлакати орасида 163-ўринни эгаллади, яъни Ўзбекистон иқтисодиёти репрессив давлатлар қаторидан ўрин олди.

Иқтисодчи Ғолиббек Холназаров ўзининг OzodNazarида бу янгиликни ҳам шарҳлаб берди.

Суҳбатдошимиз тўғрисида маълумот:

Ғолиббек Холназаров 1972 йили Тошкентда туғилган, Тошкент давлат аграр университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Йонсей университетида (Жанубий Корея, Сеул) ўқиган.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Чет мамлакатлар иқтисодиёти факультети, Хитойшунослик ва Кореяшунослик кафедраси - Ғолиббек Холназаровнинг сўнгги иш жойи.

Суҳбатдошимиз ҳозирда ишсиз. Нега ишсиз қолгани – алоҳида суҳбат мавзуидир.


Ҳозир эса, унинг OzodNazarини тингланг:


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG