Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:48

Телевизор¸телефон¸ машина, тўй ва қабр тоши


Uzbekistan - "Wedding" a painting by People's Artist of Uzbekistan, professor Gofur Qodirov, 26Jul2011
Uzbekistan - "Wedding" a painting by People's Artist of Uzbekistan, professor Gofur Qodirov, 26Jul2011
2014 йилда ўзбек истемолчилари xарид қилишни режалаган 10 маҳсулот борасида ўндан ортиқ ўзбекистонликни саволга тутдик. Турли ëш ва ижтимоий мавқедаги респондентлар 2014 йил пул сарфламоқчи бўлган маҳсулот ва тадбирларнинг ўнтасини санаб беришди.


Euromonitor International ташкилоти истеъмолчилар ўртасида ўтказилган тадиқиқот хулосаларини эълон қилди.

Бир ҳисобот тарзида эълон қилинган бу тадқиқот “Top 10 global Consumer Trends For 2014” дея сарлавҳаланди.

Бу тадқиқотда 2014 йилда истеъмолчилар танлайдиган ўнта асосий маҳсулот аниқланган.

Ҳисоботга кўра¸ аксар истеъмолчиларнинг 2014 йилда янги русумли ақлли телефонлар¸ экологик тоза ва семиртирмайдиган озиқ овқатларни сотиб олиши тахмин қилинади.

Шунингдек 2014 йилда истеъмолчиларнинг салбий имижи бўлмаган ширкат маҳсулотларини олишга мойиллиги ҳам Euromonitor International ташкилоти тарафидан тахмин қилинди.

2014 йилда ўзбек истемолчилари харид қиладиган 10 маҳсулот борасида ўндан ортиқ ўзбекистонликни саволга тутдик

Турли ëш ва ижтимоий мавқедаги респондентларнинг кўпчилиги экологик тоза маҳсулотларни истеъмол қилиш Ўзбекистонга хос холат эмаслигини айтишди.

Хосият исмли Адлия взирлигида ишлайдиган 51 яшар аëлнинг ¸ айтишичаўзбеклар қоп-қоп гуруч¸ мош ва ун сотиб олиб қўйишади:

- Бозорда бу маҳсулотларнинг яхшисини кўтара оламиз. Ўшанда барака бўлади. Бу йилги режада тўй бор. Ўғил уйлантирамиз. Бари харажат ¸ шунга дейди суҳбатдош.

Ўзини Зулфия деб таништирган бухоролик 25 яшар уй бекаси йил охиригача олиши зарур бўлган маҳсулотларни санаб берди:

1.Телевизор; 2.Ошхонага бурчак; 3.Янги тиш протези; 4.Янги дарвоза; 5.Айвон ремонти; 6.Атир -упа; 7.Кийим. Қолган пулларни машина сотиб олиш учун йиғамиз¸ дейди Зулфия.

Суҳбатимизда қатнашган тошкентлик 55 яшар Соҳиба исмли аëл 2014 йилда асосий қиладиган иши оламдан ўтган онасининг мозори устига қабр тоши қўйиш эканини билдирди.

Суҳбатдош уйни таъмир қилишни ҳам режалагани¸ аммо онасининг гўрига қабр тоши ўрнатиш устивор харажат эканлигини айтди.

Озодлик суҳбатлашган 10 кишидан 3 нафари қабрларни обод қилиш билан боғлиқ харажатлар 2014 йил режасига киритилганини айтишди.

Пул топдим энди мазза қилишни истайман

Ўзбекистондаги гипермаркетлардан бирида бошқарувчи бўлиб ишлайдиган ва ўзини Дилафрўз деб таништирган 30 яшар қиз топган пулини фақат сифатли нарсаларга сарфлашини айтади:

- Пул топиб, маза топмадим дейишадику¸мен пул топдим, энди мазасини кўрмоқчиман. Биринчи xаражат¸ сифатли овқатланишга сарф бўлади. Иккинчиси¸ ноутбук. Учинчиси¸ қиммат телефон. Тўртинчиси¸ спорт инвентари. Мен қадди-қоматим расо бўлиши учун машғулот ўтказишга спорт ускунаси сотиб оламан. Яна 2014 йилда машина сотиб олишни режалаганман. Буларнинг қаторида катта телевизор олмоқчиман. Қанча катта бўлса¸ шунча яхши. Агар пулим етмаса¸ бошқалардан қарз олиб бўлса ҳам катта телевизор олман¸ дейди Дилафрўз.

Германияда бола-чақаси билан яшайдиган ва ўз исми айтилишини истамаган ўзбекистонлик қиз 2014 йилда телевизор сотиб олиш ва тўй қилиш нияти йўқлигини айтади.

- Харажатлар¸ асосан¸ Ўзбекистонгга бориб -келиш учун авиабилет, қисқа Европа сафари учун пул, болалар хонасига янги мебель. Озрок олтинга ҳам сарфлаш планимда бор. Яъни¸ зеб-зийнат. Лекин харажатлар ўнтага етмади. Йирик планларим шулар¸ худо хохласа . Телевизор олиш режада йўқ. Ўтган йил олгандик. Шунга қаноат қиламиз. Ўзбекистонга бориб ота-боболар қабрларни обод қилишга ҳам пул сарфлаймиз¸ лекин катта сарф-харажат¸ яъни мақбара қурдирмаймиз. Борганда тозалаймиз¸ бунга катта пул кетмайди. Тўй қилмоқчи эдик¸ бу йил режага кирмаяпти. Янаям яхши ниятимиз бор хар қалай¸ дейди Германияда оиласи билан яшайдиган ва ўз исми айтилишини истамаган ўзбекистонлик қиз.

Германияда яшайдиган Ўзбекистонлик олим Баҳодир Сиддиқов 2014 йилда топган тупганини китобга сарф қилажагини айтган бўлса¸ Ўзбекистон шоу бизнеси ҳақида мақола ëзадиган тошкентлик журналист Жасур Ҳамроев барча пулини дунë бўйлаб саëҳатга сарфлаш ниятини очиқлади.

Россияда яшаëтган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Шоир Маматқулов 2014 йилда пулини квартира сотиб олиш ва уйланиш учун атаб қўйганини билдирди.
XS
SM
MD
LG