Линклар

logo-print
Ўзбекистон Молия вазирлиги янги автомашина сотиб олган шахслардан олинадиган тўловлар ҳақида тушунтириш берди.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, вазирлик 1 апрелдан бошлаб автомобил сотиб олганлар ҳар бир от кучига минимал иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳақ тўлашларини билдирган. Умумий тўлов миқдори эса автомобил нархининг уч фоизига тенг бўлади.

2014 йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олган жисмоний шахслар мазкур тўловни тўлашдан озод этилади.

Юридик шахслар эса янги автомобил сотиб олинганлик учун белгиланган ҳақни 2014 йилнинг 1 январидан тўлаq бошлайди.
XS
SM
MD
LG