Линклар

Ўзбекистон Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг Очиқ калитлар директорийсига қўшилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги маълумот берди.

Хабарда айтилишича, мазкур директорийга қўшилиш натижасида ҳориждаги тегишли ташкилотларнинг Ўзбекистон биометрик ҳужжатларига ишончи ортади, Ўзбекистон фуқаролари халқаро чегара назорати пунктларидан енгиллаштирилган асосда паспорт текширувидан ўтиши мумкин бўлади.

Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг Очиқ калитлар директорийси рақамли имзолар сақланадиган марказ ва биометрик ҳужжатлар сертификати билан кўптомонлама алмашинишни бошқарадиган пункт бўлиб ҳисобланди.
XS
SM
MD
LG