Линклар

Озодлик радиоси президенти Украинада журналистларга таҳдид қилинишини қоралади


Виталий Портников.

Виталий Портников.

Озод Европа/Озодлик радиоси раҳбарияти Украинада мустақил журналистларни таъқиб қилиш ва қўрқитиш, жумладан, Озодлик радиоси шарҳловчиси Виталий Портниковга тухмат қилиш кампаниясини қоралади.

9 январь куни Портниковнинг Киевдаги уйи олдида тухмат ва таҳдидлар ёзилган плакатларни кўтариб олган элликка яқин киши пикет ўтказган эди.

Радио президенти Кевин Клоуз мазкур ҳаракатларни “мустақил, профессионал журналистларни дискредитация қилишга қаратилган ва Совет замонидаги қоралаш методларини эсга солувчи уюштирилган уриниш” сифатида баҳолади.

Виталий Портников Озодлик радиоси билан 90-йиллар бошларидан бери ҳамкорлик қилади. Айни пайтда у Украинанинг Европа билан интеграцияси тарафдорларининг “Майдон” бирлашмаси кенгашининг аъзоси ҳамдир.
XS
SM
MD
LG