Линклар

Мисрда референдум якунланди


Мисрда референдум кунлари намойишлар ўтказилди.

Мисрда референдум кунлари намойишлар ўтказилди.

Мисрда янги конституция лойиҳаси юзасидан икки кунлик референдум якунланди.

Овоз беришнинг иккинчи куни нисбатан тинч вазиятда ўтди. Референдум бошланган14 январь куни камида 9 одам зўравонликлар қурбони бўлган эди.

Полиция ҳарбийлар томонидан ўтган йилнинг июлида ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсийнинг норозилик намойишига чиққан ўнлаб тарафдорларини қўлга олди.

Мамлакатнинг Мурсий президентлиги даврида қабул қилинган аввалги конституцияси аҳолининг муайян қисми томонидан исломчилар манфаати йўлида ишлаб чиқилган ҳужжат сифатида қабул қилинган ва норозиликлар пайдо қилган эди.

Референдумнинг дастлабки норасмий натижалари яқин соатларда эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG