Линклар

logo-print
Қувайтда ўтган Сурияга оид анжуманда донор давлатлар БМТнинг мазкур мамлакатга кўрсатадиган гуманитар ёрдами учун 1 миллиард доллар ажратишга келишиб олди.

Сурияда уч йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши сабабли БМТ донорлардан гуманитар тадбирлар учун 6,5 миллиард доллар маблағ сўраган эди.

БМТ маълумотига қараганда Суриянинг ўзидагина 10 миллион одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлиб қолган. Бундан ташқари Ливан, Иордания, Туркия ва Ироқда икки миллионга яқин суриялик қочқин бор.

Анжуманда Қувайт 500, АҚШ 380, Саудия Арабистони ва Қатар 60 миллион доллардан кўмак кўрсатиш мажбуриятини олишди.
XS
SM
MD
LG