Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган ва ихтисослашган савдо тармоқларидан сотиб олинган янги автотранспорт воситалари Ички ишлар вазирлиги органларида қайддан ўтказилаётган пайтда Республика йўл жамғармасига йиғим тўлаш тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан олинган маълумотни Газета.уз сайти эълон қилди.

Асосий янгилик будир:

Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган ва ихтисослашган савдо тармоқларидан сотиб олган янги автотранспорт воситаларини Ички ишлар вазирлиги органларида қайддан ўтказаётган пайтда Республика йўл жамғармасига тўлайдиган йиғим автомашина ҳар бир от кучи учун минимал иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, лекин харид нархининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлади.

Бу қоида 2014 йил, 1 апрелдан кучга киради.

1 апрелгача эса, йиғим олинмаслиги тўғрисида Газета.уз Молия вазирлигига таяниб хабар қилди.

Республика йўл жамғармаси учун юридик шахслар олинадиган йиғим миқдори фуқаролардан олинадиган йиғим миқдори билан бир хил. Фарқ - йиғим қачондан олина бошланишида:

Юридик шахслар Республика йўл жамғармасига тўлайдиган йиғим ҳам автомашина ҳар бир от кучи учун минимал иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, лекин харид нархининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлади ва уни ундириш муддати жорий йилнинг 1 январида бошланган.

Газета.узга кўра, Молия вазирлиги Йўл жамғармаси учун йиғим ундириш нима учун жорий этилгани тўғрисида жавоб бермаган.

Ўзбекистон, Россия ва Украинада чиқарилган машиналар импорти учун Республика йўл жамғармасига ундириладиган тўлов 2012 йилда Украина ҳукумати босими остида бекор қилингани ва у ўтган йил охирида қайта жорий қилингани тўғрисида Озодлик аввал хабар қилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG