Линклар

logo-print

Эрон Сурия бўйича халқаро конференцияда қатнашмаслиги мумкин


Эрон келаси ҳафта ўтказиладиган Сурия бўйича халқаро конференцияда қатнашиши учун олдиндан шартлар қўйиладиган бўлса, мазкур анжуманга ўз вакилларини юбормаслигини билдирди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралардан кейин бу ҳақда баёнот берди.

Лавров БМТ Бош котиби Бан Ки Мунни 22 октябрь куни бошланадиган Женева-2 анжуманига Эрон билан Саудия Арабистони вакилларини таклиф қилишга чақирди. Минтақадаги қудратли давлатларнинг анжуманда иштирок этиши, деди Лавров, уч йилдан бери давом этаётган бўҳронга сиёсий ечим топишга ёрдам беради.

Қўшма Штатлар Теҳрон ҳукумати Сурияда тузилажак ўтиш даври ҳукуматига, аввалги дипломатик келишувларга мувофиқ, президент Башар Ассад ва унинг яқин иттифоқчилари киритилмаслигига рози бўлса, Эрон вакиллари Женева учрашувида қатнашишлари мумкин, демоқда.

Зарифнинг бугун Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган. Айни пайтда, Лавров Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан алоҳида учрашади.
XS
SM
MD
LG