Линклар

logo-print
Миср расмийлари мамлакатда ўтказилган икки кунлик референдум натижасида конституция лойиҳаси кўпчилик овоз билан маъқулланганини айтмоқда.

Миср сайлов комиссиясининг пайшанба куни маълум қилишича, референдумда сайловчиларнинг 55 фоизи қатнашган ва улардан 90 фоизи конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.

Фаолияти тақиқлаб қўйилган Мусулмон Биродарлиги ҳаракати референдумни бойкот қилишга чақиргани боис, конституция маъқулланишига шубҳа билдирилмаган бўлса-да, овоз беришда қанча сайловчи қатнашиши масаласи кўпчилик эътиборини тортди.

Ҳарбийлар ёқлаётган ҳукумат референдум ўтган йили исломчи президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилиши ортидан демократияни тиклашга қаратилганини айтмоқда.

Конституция якуний натижалар бўйича қабул қилинадиган тақдирда, у 2012 йилда Мурсия иқтидори даврида қабул қилинган ҳужжат ўрнини босади.
XS
SM
MD
LG