Линклар

Мухтор Аблязов адвокати Франция суди ҳукмига аппеляция берди


Мухтор Аблязов Қозоғистоннинг БТА банкини бошқарган даврда 6 миллиард АҚШ долларига тенг маблағни ўмарганликда айбланмоқда.

Мухтор Аблязов Қозоғистоннинг БТА банкини бошқарган даврда 6 миллиард АҚШ долларига тенг маблағни ўмарганликда айбланмоқда.

Қочқинда юрган қозоғистонлик банкир Мухтор Аблязовнинг адвокати Франция судининг мухолифатчини экстрадиция қилиш тўғрисидаги ҳукми юзасидан аппеляция берганини айтмоқда.

Ўтган ҳафта Франция жанубидаги Эксепрованс шаҳар суди Аблязовни Россия ёки Украинага экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Адвокат Бруно Ребстокнинг пайшанба куни Озодликка айтишича, суднинг ўтган ҳафтадаги ҳукми юзасидан юқори инстанцияга шикоят аризаси киритилган. Адвокат Россия ва Украинада қонун устуворлиги таъминланишига кафолат йўқлиги ва Аблязов охир-оқибат Қозоғистонга юборилиши эҳтимоли борлигини айтмоқда.

Қозоғистоннинг Франция билан экстрадицияга оид келишуви йўқ. Лекин Россия ҳам, Украина ҳам Аблязовнинг экстрадиция қилиниши тўғрисида французларга мурожаат қилган.

Аблязов Қозоғистоннинг БТА банкини бошқарган даврда 6 миллиард АҚШ долларига тенг маблағни ўмарганликда айбланмоқда. Унинг ўзи бу айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG