Линклар

logo-print

Тожик имом-хатибларига форма ва ойлик бериладиган бўлди


Тожик имом-хатибларининг янги кийими.

Тожик имом-хатибларининг янги кийими.

Тожикистондаги барча расмий диний уламолар учун бир шакл ва бир хил рангдаги кийимлар тикилмоқда. Диндорларнинг айтишича¸ бу кийимлар миллий ва диний анъаналарга мос бўлади. Феврал ойидан бошлаб эса тожикистонлик имом-хатиблар бюджетдан маош олишни бошлайдилар.

Паст ёқали кўйлак, енглари ва четларига нақш тўқилган узун яктак ва салла – тожикистонлик имом-хатибларнинг ягона диний кийими бўлади.​

Бундан бир йил олдин президент билан бўлган учрашувда 200 нафар диний уламога ана шундай кийимлар тикилган эди.

Бундан бир йил олдин президент билан бўлган учрашувда 200 нафар диний уламога ана шундай кийимлар тикилган эди.

Диндорларнинг айтишларича¸ бу кийим миллий ва мазҳабий анъаналарга мос бўлиб, шинам ва чиройли тикилган.

Тожикистон Дин ишлари, миллий анъана, тўй ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси раиси Абдураҳим Холиқовнинг айтишича, кўп мамлакатларда диндорлар ўз махсус кийимига эга ва Тожикистон руҳонийлари учун ягона форма жорий қилиш фурсати келган.

Ислом маркази уламолар кенгаши раиси Сайидмукаррам Абдулқодирзоданинг айтишича, имом-хатиблар янги кийимини Тожикистон Дин ва ислом маркази қўмитаси тасдиқлаган:

“Бу яктак ҳаворанг бўлиб, кўйлаги ёқасиздир. Кўйлак атрофи ва енглари классик нақшлар билан безалган. Албатта¸ бу кийимни кийган имом-хатиб ва бош хатибларнинг бошида салла бўлиши шарт”, деди Сайидмукаррам Абдулқодирзода.

Душанбедаги масжид

Душанбедаги масжид


Имом-хатиблар учун ягона либос беш русумда тикилган кийимлар орасидан танлаб олинган ва айни пайтда Душанбедаги “Саиджон” тикувчилик корхонасида тикилмоқда.

Имом-хатиблар кийимларининг нархи қанча эканлиги ҳозирча номаълум ва бу борада тўқувчилик корхонаси билан Тожикистон Ислом маркази орасида сўзлашувлар давом этмоқда.

Тожикистон Дин қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жумъахон Ғиёсовнинг айтишича, кийим тикиш учун кетган харажатнинг 30 фоизини диний қўмита, қолганини эса Ислом маркази ёхуд имом-хатибларнинг ўзлари тўлайди:

“Токи кийимнинг нархи муайян бўлмагунча, бунинг учун қанча маблағ ажратиш ҳақида гапириш эрта. Бу кийим шим, кўйлак ва яктакдан иборат. Яна ярим ойлардан сўнг нархлар маълум бўлади”, дейди Жумъахон Ғиёсов.

Ғиёсовга кўра, биринчи босқичда 426 нафар имом-хатиб учун кийим тикилади ва охир-оқибат Тожикистондаги 4063 масжиднинг имом-хатиблари, бош хатиблари, ўринбосарлари ва муаззинлар ҳам айни либос билан таъминланади.

Маошми ёки “молиявий ёрдам”?

Тожикистонлик имом-хатиблар ягона миллий кийимга ўтиш баробарида февраль ойидан бошлаб бюджетдан маош олиб ишлай бошлайди.

Аммо Тожикистон Дин ишлари, миллий анъана, тўй ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси раиси Абдураҳим Холиқовнинг айтишича, имом-хатибларга берилаётган пул маош эмас, балки уларни молиявий қўллаб-қувватлашдир.

Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши раиси Сайидмукаррам Абдулқодирзодага кўра, уламолар Кенгаши раисига 2000 сомони (400 АҚШ доллари), шаҳар ва туманлар имом-хатибларига 1500 сомони (300 АҚШ доллари) ва оддий масжидлар имом-хатиблари учун 800 сомони (160 АҚШ доллари) миқдорида маош тайинланган.

Унинг айтишича, уламолар Кенгаши имом-хатибларга маош тайинлаш масаласида ўтган йили ҳукуматга таклиф киритганидан сўнг, президент ва ҳукумат бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

Февраль ойида 300 нафар имом-хатиб давлатдан биринчи маош олади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG