Линклар

Москва шаҳри шарқида ваҳшийларча ўлдирилган 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги ҳуқуқ тартибот органларига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, мурда 16 январ куни тунда Сходненский берк кўчасидаги уйлар ҳовлисида топилган. Ўзбекистонлик танасида йигирмата пичоқ изи аниқлангани айтилмоқда.

Қотиллик юзасидан қўзғатилган жиноий иш доирасида тергов-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ тартибор органларининг асосий тахминига кўра, қотиллик миллатчилик асосида содир этилгани бўлиши мумкин.

Ҳар йили Россияда ўнлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўлдирилади. Уларнинг аксарияти миллатчилар ҳужуми қурбонларидир. Ўзбекистон ҳукумати бундай фактларга кўз юмиб келади.
XS
SM
MD
LG