Линклар

Украина парламенти 16 январ куни тинч йиғинлар ўтказиш тартибини белгиловчи баҳсли қонунни қабул қилди.

Янги қонун намойишларда маска ва шлемларда иштирок этишни тақиқлайди. Шунингдек, намойиш давомида палаткалар ҳамда саҳналар ўрнатиш ҳам ман этилади.

Ушбу қоидаларга риоя қилмаганлар 640 АҚШ долларигача жаримага тортилиши ёки 15 суткагача ҳисбга олиниши мумкин.

Украина қонунчилари қабул қилган янги қонун пайшанба куни Европа Иттифоқи ва Европа давлатлари расмийлари танқидига учради.

ЕИнинг Украинадаги элчиси Ян Томбински қонунга электрон йўл билан эмас, балки қўл кўтариш асосида овоз берилганини айтиб, тегишли процедуралар бузилганини билдирди.

Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт янги қонун украиналиклар эркинлигини “кескин” чеклашини айтди.
XS
SM
MD
LG