Линклар

Москвада Қуръон китобини ёқиб, метрода муҳожир йигитни таҳқирлаганликда гумонланган шахс ҳибсга олинди.

23 ёшли Тверь шахри турғуни экани айтилаётган Александр Соколов муқаддам бир неча бор судланган, икки йилдан ортиқ қамоқда ўтириб чиққан.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг “безорилик” банди бўйича иш очилиши кутилмоқда. Агар айби исботланса, Соколов 7 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Эслатамиз, январ ойи бошида Интернет сайтларида номаълум шахслар тарафидан Қуръон китобини ёқилгани ва Москва метро станцияларидан бирида муҳожир йигит таҳқирлангани акс этган видео пайдо бўлган эди.

Видеода камида икки киши Қуръоннинг рус тилига таржима қилинган нусхасини ёқиб, метрода кетаётган муҳожир йигитни “Оллоҳдан юз ўгиришга” мажбурлашган.
XS
SM
MD
LG