Линклар

Сурия: Жон Керри мухолифат гуруҳларини тинчлик конференциясида қатнашишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Суриянинг бўлинган мухолифатини ўтиш даври ҳукуматини тузишни мақсад этган тинчлик сўзлашувларида иштирок этишга чақирди.

Мухолифат гуруҳлари 22 январь куни Швецарияда бошланадиган сўзлашувларда иштирок этиш ёки этмаслик масаласини бугун овозга қўйиши керак.

Москва яна бир бор Ғарбни сўзлашувларга Эронни ҳам жалб этишга чақирди.

Пайшанба куни Москвада эронлик ҳамкасби билан учрашган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон Суриядаги фуқаролар урушига барҳам бериш уринишларининг иштирокчисига айланиши “муқаррар” эканини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф келаси ҳафта ўтказиладиган Сурия бўйича халқаро конференцияда қатнашиши учун олдиндан шартлар қўйиладиган бўлса, Теҳрон мазкур анжуманга ўз вакилларини юбормаслигидан огоҳлантиди.

Вашингтон Сурияда тузиладиган ўтиш даври ҳукуматига президент Башар Ассад аъзо бўлмаслигини билдириб, Эрон бу шартга кўниши кераклигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG