Линклар

Осиё чемпионати U-22: Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмади


Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида Саудия Арабистони термасига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

16 январ куни ўтган учрашувдаги ягона голга ўйиннинг 59-дақиқасида Закариё ас-Суданий муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, уч ўйинда 3 очко тўплаган ҳолда “D” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун чемпионатдаги кураш ниҳоясига етди.

Ушбу гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари эса курашни чорак финалда давом эттиради.

Биринчи маротаба ташкил этилаётган 22 ёшгача бўлганлар ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Уммон мезбонлик қилмоқда.

Ўтган йили Туркияда 20 ёшгача футболчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк бор чорак финалга чиқиб, энг кучли саккиз жамоа қаторидан жой олган эди.
XS
SM
MD
LG