Линклар

logo-print

Сурия ҳукумати исёнчилар билан асирларни алмашишга тайёрлигини билдирди


Сурия ҳукумати исёнчи кучлар билан эҳтимолий асирларни алмашиш келишуви учун маҳбуслар рўйхатини тақдим қилишга тайёрлигини билдирди.

Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим бу ҳақда жума куни Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувдан кейин баён қилди.

Муаллим шунингдек Суриянинг энг йирик шаҳри Аллепода ўт очишни тўхтатишга доир режаларни Россияга топширганини билдирди.

Россия билан Сурия ҳукумати вакиллари учрашуви келаси ҳафта Женевада Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласида халқаро конференция бошланишидан аввал ўтказилди.

Истамбулда жума куни учрашаётган Сурия мухолифати вакиллари 22 январ куни Швейцарияда бошланадиган анжуманга бориш ёки унда қатнашмаслик масаласини муҳокама қилмоқда. Мухолифатдаги Сурия Миллий Коалицияси конференцияда иштирок этиш борасида Қўшма Штатлар босимига дуч келмоқда. Мухолифат вакилларининг кўпчилиги аллақачон Женева-2 музокараларида қатнашишдан бош тортди.

Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия мухолифатини конференцияда қатнашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG