Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:42

Аравон бозорида ёнғин чиқди


Аравон бозорида ëнғин
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:18 0:00
Ўш вилояти Аравон туманидаги мева-сабзовот бозорида ёнғин чиқди. Маълумотларга кўра, 1,5 минг квадратни ташкил қилувчи ушбу бозорда, мева-сабзовот, озиқ-овқат, қурилиш моллари сотилар эди. Бундан ташқари бозорда чевархона хам мавжуд бўлган.


Аравон туманида йирик мева-сабзовот бозорида 17 январь куни эрталаб чиққан ёнғинга электр симиларининг қисқа туташуви сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари, бозорда 500 метр ер куйганини, одам умрига зиёт тегмагани ва ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди:

-Ҳозир ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Лекин тахминлар бўйича ёнғин электр приборлардан чиққан бўлиши мумкин. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган зиён аниқланаябди. Бу ерда деярли Аравон халқининг барчаси тирикчилик қилар эди. Одамларнинг сотган буюмлари, сақлаган буюмлари бор. Шу буюмлардан кўпи ертўлада бўлгани учун сақланиб қолган. Ёнғин жами 1400 квадрат метрни қамраб олган. Ёнғин эрталабки соат 6 дан 45дақиқа ўтганда бошланиб, соат 11да ўчирилган, - деди Аравот тумани Ёнғинга қарши кураш хизматининг бўлим бошлиғи капитан Марат Аббаев.


Маълумотларга кўра, Аравон туманидаги ушбу 3 кишига тегишли бўлган. Бозор рахбарларидан бири Бобур Маноновга кўра, ҳозир ёнғин сабаблари ва келтирилган зиён қанча экани аниқ эмас.

-Ҳозирча ёнғин нимадан келиб чиққани номаълум. Бироқ камерада запислар бор. Ҳозир тергов бўлаябди, тергов жараёнида запис кўрилади. Шунда ёнғин токдан чиққанми ёки биров махсус ўт қўганми, шуни аниқлаймиз, - деди Бобур Манонов.


Унга кўра, бозорда 300га яқин савдо шаҳобчаси бўлган.

Сўнги уч ой давомида, Аравон туманида учинчи маротаба ёнғин чиққан. Бунгача тумандаги бир мактаб ва микрокредитлик компания биноси ёнган.
Аравон тумани Ўзбекистоннинг Андижон вилояти билан чегарадош бўлиб ҳисобланади.


2010 йил Ўш воқеаларигача Ўзбекистон-Қирғизистон билан чегараларини ёпмаган даврда кўплаб ўзбекистонликлар Аравонга келиб мардикорлик билан шуғулланган .
XS
SM
MD
LG