Линклар

Ўзбекистонда йўқолиш хавфи остида қолган оқ барс топилди


Бу расм ўтган йил охирида Ўзбекистондаги Ҳиссор қўриқхонасида тушурилган.

Бу расм ўтган йил охирида Ўзбекистондаги Ҳиссор қўриқхонасида тушурилган.

Экологлар Ўзбекистондаги қўриқхоналардан бирида қизил китобга киритилган оқ барснинг камида иккитаси суратга туширилганини айтмоқда. Бу йўқолиш хавфи остида қолган мушуксимон ҳайвонларнинг Ўзбекистон ҳудудида илк бор топилишидир.

Ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Panthera ва WWF ташклотлари пайшанба куни эълон қилган баёнотда айтилишича, оқ барслар 2013 йилнинг охирида Ҳиссор қўриқхонасида ўрнатилган камералар ёрдамида суратга туширилган.

Камераларга туширилган суратлар ўрганилгани натижасида Ўзбекистон жанубидаги бу қўриқхонада бошқа ёввойи ҳайвонлар ва бир неча йиртқичлар борлиги аниқланган. Жумладан тоғ эчкиси, ёввойи тўнғиз ва қуён ҳам расмга туширилгани айтилмоқда.

Баёнотда айтилишича, бу минтақада оқ барсларнинг аниқлангани ва улар учун ўлжанинг мавжудлиги ёввойи мушукнинг йўқолиб кетмаслигига умид пайдо қилади.

Осиёнинг 12 мамлакатида оқ барслар популяцияси уч ярим мингдан етти минггачани ташкил қилади. Териси қора бозорда минг доллардан ошиқроққа сотилиши оқ барс браконьерларнинг ўлжасига айланади.
XS
SM
MD
LG