Линклар

Миср референдумида янги конституция маъқуллангани айтилмоқда


Миср сайлов комиссияси вакиллари ҳафта бошида ўтказилган икки кунлик референдум натижасида янги конституця 90 фоиз сайловчи томонидан маъқулланганини айтмоқда.

Пайшанба куни давлатга қарашли хабар агентликлари референдумда берилган овозларни санаш давом этаётгани, лекин конституциянинг қабул қилингани аниқ бўлганини хабар қилди. Ҳарбийлар янги ҳужжат мамлакатда демократия қайта ўрнатилишини кафолатлайди, демоқда.

Миср Ички ишлар вазирлигига кўра, референдумда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 55 фоизи қатнашган. Мазкур овоз бериш ўтган йили исломчи президент Муҳаммад Мурсийнинг ҳокимиятдан олиниши ортидан ҳарбийлар томонидан иқтидорга келтирилган ҳукумат учун муҳим аҳамият касб этади.

Мурсий дохил Мусулмон Биродарлиги референдумни бойкот қилди. Мурсий ағдарилганидан кейин мамлакатда авж олган зўравонликлар сешанба ва чоршанба кунги референдум пайтида ҳам давом этди. Икки кун давомида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 450 одам ҳибсга олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG